Германия расмийлари қарийб 30 мингта қочоқнинг қаерда эканлиги ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмас. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, бу одамлар Германиядан қочоқ мақомини беришни сўраганлар ҳисобланади. Уларнинг сўровига рад жавоби берилган ва улар мамлакатдан чиқиб кетиши керак бўлган.
RTVI телеканалининг аниқлик киритишича, 2016 йилнинг декабрь ойида мамлакатдан 54 минг киши чиқиб кетиши керак бўлган, бироқ фақат 23 минг кишига давлат чиқиб кетиш учун ёрдам берилган. Қолганларнинг қаерга кетгани номаълум. Мамлакат ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, улар «панада писиб ётибди» ёки мустақил равишда Германияни тарк этган.
2016 йилнинг 26 февралида мамлакат ҳукумати бир йил аввал рўйхатдан ўтказилган 130 мингта қочоқнинг жойлашган жойи ҳақида ҳеч нарса билмаслиги хабар қилинган. Бу одамлар улар белгиланган яшаш жойига ҳам бормаган.
Қочоқларнинг йўқ бўлишига сабаб сифатида уларнинг ватанга қайтиш, Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларига ўтиш ёки ноқонуний қочоққа айланиш кўрсатилмоқда.
Изоҳ (0)