Жанубий Корея полицияси АҚШ президенти Дональд Трампнинг мамлакатга ташрифи давомида Сеул марказида норозилик акциялари ўтказишга талабномаларнинг аксариятини рад этди. Бу ҳақда журналистларга ҳуқуқ-тартибот идоралари вакили маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Сеул полицияси бошқармасига Америка етакчиси ташрифига қарши намойиш ўтказиш бўйича жами 50 та талабнома келиб тушди. Хавфсизлик нуқтаи назаридан улардан фақат иккитасига рухсат берилди», — деди у.
Намойишлар Сеул марказидаги Кёнбоккун саройи ва Чхонвадэ президент қароргоҳи ҳудудида бўлиб ўтади. Уларни сўл кучлар ташкиллаётгани билдирилмоқда.
Трамп Жанубий Кореяда 7—8 ноябрь кунлари бўлади. Унинг президент Мун Чжэ Ин билан музокаралар ўтказиши, маҳаллий парламентда чиқиш килиши ва АҚШ қуролли кучларининг Camp Humphreys ҳарбий базасига ташриф буюриши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)