АҚШ президенти Дональд Трампнинг Twitter’даги аккаунти беш дақиқага ўчириб қўйилди, деб ёзади «Газета.ru».
ABC News канали сайтига жойланган скриншотда Трампнинг Twitter’и манзили ва «кечирасиз, бундай саҳифа мавжуд эмас» деган хабар турганини кўриш мумкин.
Саҳифа бир неча дақиқалар ичида қайта тикланган бўлса-да, ижтимоий тармоқларда АҚШ президенти Twitter’ининг ғойиб бўлишини масхара қилишга улгуришди.
«Агар Трампнинг Twitter’и ишламаса, бу у энди президент эмас, деганими? Айтмоқчиманки, бу ўз ишининг у эътибор қаратадиган ягона қисми», — деб ёзди фойдаланувчилардан бири.
Изоҳ (0)