Россия Давлат думаси депутати Наталья Поклонская Facebook’даги саҳифасида Октябрь инқилоби етакчиси Владимир Лениннинг жасадини дафн этишни ёқлаб чиққан Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни қўллаб-қувватлади, деб ёзади «Газета.ru».
«Рамзан Аҳмадовични қўллаб-қувватлайман ва пойтахт марказида жасадни томоша қилиш инсонийлик эмас, деб ҳисоблайман. Наҳотки, марҳумнинг омма учун экспонат сифатида туриши кимнингдир юрагида хурсандчилик ва ёруғ ҳиссиётларни уйғотиши мумкин?» — деб ёзди у.
Изоҳ (0)