Ҳиндистоннинг Деҳли ва Германиянинг Эрланген университети олимларидан иборат тадқиқотчилар Ҳиндистон ғарбидаги Гужарат штатидан 90 миллион йил аввал қирилиб кетган денгиз судралиб юрувчиларидан бири ихтиозавр скелетини топди, деб хабар беради «ТАСС».
Олимларнинг сўзларига кўра, бу жуда кам учрайдиган топилма, чунки палеонтологлар бунга қадар ихтиозаврларнинг айрим бўлакларинигина топишга муваффақ бўлган.
Олимлар деярли бутун сақланган скелетни топди. Уларнинг фикрича, қадимий гигантнинг узунлиги 5,5 метрга етган. Йиртқичнинг тишлари қолдиқларини таҳлил қилиш орқали олимлар унинг нима билан озиқланганини ҳам аниқлашга муваффақ бўлди.
Унинг рационидан асосан, балиқ, майда денгиз жониворлари ва шунга ўхшаш сувда учрайдиган емаклар ўрин олган.
«Яқин вақтда мазкур ҳудудда ихтиозаврларнинг бошқа турлари ва бошқа денгиз судралиб юрувчиларининг қолдиқларини топиш мақсадида қазилма ишларини кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз», — дейди тадқиқот гуруҳи вакили Гунтапалли Прасад.
Ихтиозаврлар ташқи кўринишидан делфин ва китларни эслатувчи қирилиб кетган денгиз жонивори ҳисобланади.
Изоҳ (0)