Аёллар ўртасидаги депрессия бевақт ўлимга олиб келиши мумкин. Оттава университети олимлари шундай хулоса келди, дея маълум қилади 7MedNews.
Бевақт ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида экспертлар 60 йил давомида 3 минг кишини ўрганди. Кўнгиллиларнинг руҳий саломатлиги ва ҳаёти давомийлигини баҳолади.
Ўрганишлар натижасида депрессияга дуч келган аёллар бошқаларга қараганда кўпроқ бевақт қазо қилиши маълум бўлди. Уларнинг умри бундай муаммоларга тўқнаш келмаганларга нисбатан сезиларли даражада қисқа бўлган.
Олимлар аёллардаги депрессия одатда ёмон овқатланиш, жисмоний ҳаракатнинг камлиги, зарарли одатлар (чекиш, спиртли ичимликлар истеъмоли) билан боғлиқ эканлигини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)