Жанубий кореялик олимлар маълумотларни таҳлил қилиш йўли билан четдан қараганда қулай ва безарар кўринувчи ёлғиз тушлик қилиш ҳолати аслида ўзида яширин хавфни акс эттиришини аниқлади, деб хабар беради «Наука».
Мазкур хавф яширин бўлса-да, аммо баъзи тана қисмларида вақт ўтиши билан сезила бошлайди. Тушликни ёлғиз тановвул қилиш метаболизм синдроми хавфини келтириб чиқаради. Бу синдром эса инсон организмида ортиқча ёғ тўпланишига олиб келади.
Мазкур хулосага келиш учун олимлар 7752 нафар кўнгиллилар ўртасида сўровнома ўтказади. Сўровнома иштирокчиларидан уларнинг нима сабабдан ёлғиз тушлик қилиши ва бу ҳол-ҳол қанчалик тез-тез такрорланиши сўралган. Шунингдек, уларнинг тана вазни ҳақидаги маълумотлар ўрганилган.
Шу тарзда ёлғиз тушлик қилувчилар «метаболизм синдроми»га чалингани аниқланди.
Мазкур синдром асосан эркакларда (64 фоиз) кўп учраши маълум бўлди. Аёлларда эса мазкур кўрсаткич уч марта камроқ учрайди.
Изоҳ (0)