Эркаклар ва аёллар ўртасидаги иқтисодий нотенгликни бартараф этишга 217 йил талаб этилади. Бундай башорат Бутунжаҳон иқтисодий форуми томонидан тайёрланган «Гендер узилиш ҳақидаги глобал ҳисобот»да келтирилди, деб хабар беради Meduza.
Иқтисодий тенглик деганда ҳужжат муаллифлари эркаклар ва аёллар меҳнатига тенг ҳақ тўланишини, шунингдек, раҳбар лавозимларда тенг вакилликни, ишчи кучидаги тенг иштирокни назарда тутади.
Иқтисодий тенгликдан ташқари, форум экспертлари бошқа соҳалар, масалан, таълимда, соғлиқни сақлашда, сиёсий ҳаётдаги иштирокда гендер узилиш борлигини қайд қилиб ўтди. Ҳисоб-китоблар алоҳида ҳам бир давлат учун ҳам, бутун дунё учун ҳам келтирилди.
Изоҳ (0)