Буюк Британия мудофаа вазири Майкл Фэллон «ўтмишдаги ножўя ҳаракати» сабабли лавозимини тарк этди. Бош вазир Тереза Мэйга мактубида у журналист Жулия Хартлига нисбатан «ҳурматсизлик» қилганини билдирган, дея хабар беради TJournal.
Фэллон 2002 йили, Консерватив партия конференциясида Хартлига шилқимлик қилишда айбланди. Мазкур воқеа журналист аёл номи ошкор этилмаган эркак томонидан амалга оширилган ножўя ҳаракат ҳақида яна ҳикоя қилганидан сўнг эсга олинди.
ОАВга кўра, бу эркак кечки овқат давомида бир неча бор аёлнинг тиззасига қўлини қўйган Фэллон бўлган. Мансабдорнинг танишлари у бунинг учун ўша заҳоти узр сўраганини таъкидлади.
Тереза Мэй жавоб хатида Фэллонга фаолияти учун миннатдорлик билдирди. У 2014 йилдан бери мудофаа вазири лавозимини эгаллаб келганди.
Изоҳ (0)