• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +44°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    34 йиллик сир: Шароф Рашидовнинг хос соқчиси билан интервью уюштирилди

    «Asr.uz» нашри Ўзбекистон Республикаси хавфсизлик хизматида узоқ йиллар хизмат қилган, мамлакатнинг уч раҳбари — Шароф Рашидов, I.Усмонхўжаев ва I.Каримовга тансоқчилик қилган — захирадаги полковник Муҳаммадқулов Саъдулло Муродиллоевич билан интервью уюштирди.

    Фото: «Asr.uz»

    Фото: «Asr.uz»

    Собиқ комиссар (собиқ Иттифоқ даврида тансоқчилар худди шундай аталган) кўпчилик учун қизиқ ва шу билан бирга сирли бўлган тансоқчилар ҳаёти ҳақидагина эмас, балки бугун Ўзбекистон 100 йиллик юбилейини нишонлаш арафасида турган атоқли давлат арбоби ва ёзувчи — Шароф Рашидовнинг ҳаёти, феъл-атвори, сиёсий ва психологик портрети ҳамда Ш. Рашидов раҳбарлик қилган даврда Ўзбекистон жаҳонда қандай мавқега эга бўлганлиги ҳақида сўзлаб берди.

    Саъдулло Муродиллоевич суҳбат аввалида нега айнан бугунга келиб ўз фаолияти ҳақида гапиришга қарор қилганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

    «Энг аввало айтиш жоизки, тансоқчи деган ибора бизда камдан-кам қўлланилади. Собиқ совет Иттифоқида қўриқланаётган шахсга бевосита хизмат қилган шахс — давлат хавфсизлигидан бириктирилган офицер дейилар эди. Чет элни мисол тариқасида оладиган бўлсак, «Хос соқчи» («Телохранител») номи билан бир неча фильмлар суратга олинган. Уларнинг бирида Америка Президентининг хавфсизлигини таъминлаш ҳақида, иккинчисида машҳур қўшиқчининг хавфсизлигини, яна бошқасида эса катта бизнесменнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳақида ҳикоя қилинади. Бизда эса бу хизмат ҳақида маълумот деярли йўқ. Шу боис, орадан 34 йил ўтиб, мен Ўзбекистон Республикасидаги хос соқчилик фаолияти ҳақида гапириб беришга қарор қилдим», — деди у.

    «Очиғини айтаман, болалигимда тансоқчи бўламан деб орзу қилмаганман, — деб ҳикоясини бошлади суҳбатдош. — Ҳар гал янги китобни ўқиб тугатишим билан орзуларим ҳам ўзгарар эди: олим, инженер, учувчи, танкист, разведкачи ёки милиция ходими…»

    Суҳбатдошимиз мактабда аъло баҳоларга ўқиб, ўқишни олтин медаль билан битиргач Самарқанд давлат университетининг математика факультетига ўқишга киради ва маълум муддат ўз она қишлоғида математика фани ўқитувчиси бўлиб ишлайди ҳам.

    «Математика фани ўқитувчиси бўла туриб, бу лавозимига қандай келиб қолдингиз?» деган саволга у қуйидагича жавоб берди:

    «Маълум муддат мактабда ишлагач, ишнинг бир хиллигидан зерикиб, милицияга ўтишга қарор қилдим. Аммо тақдир тақозоси билан хавфсизлик органига ишга келганман. Самарқанд вилояти бошқармасида 5 йилга яқин ишлаганимдан кейин мени ўша даврда жуда катта обрўга эга бўлган республика хавфсизлик қўмитасининг махсус бўлими — 9-бўлимга «катта хос соқчи» лавозимига тайинлашди. Ўша вақтда республикада фақатгина 3 та хос соқчи бўлганини, уларнинг бири Совет Иттифоқи Қаҳрамони, иккинчиси подполковник бўлганини эътиборга олсак, оддий ўқитувчи оиласидан чиққан ва яқиндагина капитан унвонини олган 28 ёшли йигитнинг бундай катта обрўга сазовор бўлиши албатта, афсонавий ҳол эди.

    Шароф Рашидовни 1976 йилдан бошлаб жуда кўп марта яқиндан кўрганман, улар Самарқанд вилоятига келганларида хавфсизликларини таъминлаш тадбирларида фаол қатнашганман. Тадбирлар тугаши билан улар ҳар сафар хавфсизлик ходимларига қўл бериб раҳмат айтар ва хайрлашар эдилар. Уларнинг характерлари, одатлари ва бошқа хусусиятлари ҳақида маълумотга эга эдим. Иш юзасидан эса ҳар бир нутқлари, суҳбатлари, интервью ёки чиқишларини қунт билан ўрганган эдим. Лекин аввал айтганимдек, уларга яқиндан туриб хизмат қилиш хаёлимга келмаган эди.Менинг бу ишга ўтишим ҳам маълум даражада тасодиф билан боғлиқ. 1980 йилнинг март ойида Самарқандда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масалалари бўйича республика семинари Шароф Рашидовичнинг иштирокида ўтказилиши мўлжалланган бўлиб, улар вилоятга келгандан кейин, мен Хавфсизлик бошқармаси режаси бўйича, Шароф Рашидович яшайдиган резиденсияда кечаси навбатчиликда туришим керак эди. Кундузи эса ишхонада бўлиб зарур топшириқларни бажаришим зарур эди. Семинар бошланиши куни мен эрталаб соат 8 да мажлис бўладиган «Опера ва балет театри» биноси ёнидан ўтаётиб «бир хабар олай, мабодо менинг ёрдамим керак бўлиб қолар», — деб устозим Аҳрор Акрамов ёнларига бордим.

    Тасодифни қарангки, Ҳукумат аъзоларига ажратилган хонанинг хавфсизлигини таъминлаши керак бўлган ходим кечикаётганидан Аҳрор ака роса асабийлашаётган эканлар.

    Мени кўриб жуда хурсанд бўлдилар ва бу хонанинг ёнидаги постга мени тайинладилар. Мен постни қабул қилиб ўша куни семинар тугагунга қадар бир неча марта Шароф Рашидовнинг «назарлариг»» тушдим. Шу куни Шароф Рашидовичнинг хос соқчилари бошлиғи Совет Иттифоқи қаҳрамони, полковник Боис Ҳамидович Эргашев билан танишдим. Боис ака Хавфсизлик қўмитасининг Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи О. Маҳмудов ва кадр бўйича унинг ўринбосари V.К. Панин билан суҳбатлашиб бир неча ойдан бери бўш бўлган «хос соқчи» лавозимига номзод топа олмаётганлиги ҳақида гапириб, бирорта яхши йигитни топиб беришни илтимос қилган. Улар Боис ака билан суҳбатда мени узоқдан кўрсатиб номзодимни тавсия қилган экан. Уша кунлари мени Самарқанд вилояти бошқармасининг Нарпай бўлинмасига бошлиқ этиб тайинлаш учун ҳужжатларим Тошкентга юборилган эди.Семинар тугагандан кейин бу гапларни менга V.К. Панин гапириб берди. Кечқурун мен Шароф Рашидович яшаётган резиденсияга навбатчиликка келганимда Боис ака бир варақ қоғоз бериб ўзим ҳақимда зарур маълумотларни ёзиб беришни илтимос қилдилар.

    Бир ойдан кейин эса мен билан Самарқандга келган Хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари генерал майор Левон Николаевич Мелкумов суҳбатлашди. У киши мендан ўзимнинг режаларим ва ота-онамнинг мабодо мени Тошкентга 9-бўлимга ишга олишса розилик бериш-бермаслигини сўради. Мен эса ҳарбий киши сифатида ҳар қандай топшириқни бажаришга тайёр эканлигимни, ота-онам ўқимишли кишилар эканликларини, улар албатта розилик беришларини таъкидладим. Суҳбат охирида мен рухсат сўраб, генералга каратечи ёки спортчи эмаслигимни, ўқотар қуроллардан отишда ҳам олий натижаларга эришмаганимни айтдим ва мен шу лавозимга лойиқ ёки лойиқ эмаслигимни сўраганимда, Л.Н.Мелкумов кулиб, «тўғри савол бердингиз, лекин бизга спортчи ёки мерган эмас, катта тадбирларни ўтказишга раҳбарлик қила оладиган ва алоҳида хусусиятларга эга бўлган кучли тезкор ходим керак. Мен суҳбатдан олдин сиз ҳақингизда керак бўлган ҳамма маълумотларни олганман», — деб жавоб берди».

    Суҳбатдошнинг сўзларига қараганда, юксак вазифага тайинланган пайтнинг ўзиданоқ унга биргина савол тинчлик бермаган: «Мен хизматни қандай олиб бораман?» деган. «Бу мен учун ҳам қизиқарли ва бир вақтнинг ўзида мураккаб масала эди», — иқрор бўлади у.

    «1983 йилнинг 26 апрель куни мени Шароф Рашидович билан суҳбатга таклиф қилишди. Мен ва Аҳмаджон ака кабинетига кириб келганимизда, Шароф Рашидович биз билан ўрниларидан туриб кўришганликлари ҳали-ҳануз ёдимдан чиқмайди. Аҳмаджон ака Шароф Рашидовичга мен ҳақимда керакли маълумотларни бергач, у киши мен билан суҳбатга киришдилар. Ўзим ҳақимда, ота-онам ҳақида айтиб беришимни сўрадилар.

    Ўзим ҳақимда қисқа гапиргач, отам ўқитувчи бўлгани, ҳозир нафақада эканликлари, онам эса уй бекасилигини, 8 нафар фарзанд тарбияси билан машғул эканликларини айтиб бердим. У киши оиламизнинг ҳар бир аъзосини исми-шарифидан тортиб, қаерда ишлашларигача сўрадилар ва суҳбат якунида Аҳмаджон акага қараб «О, мулла Аҳмаджон, ўзимиздан экан-у булар», — деб айтдилар.

    Сўнгра мендан «тансоқчи вазифаси нимадан иборатлигини биласизми?» деб сўрадилар. Тахминан тасаввур қилишимни айтганимдан сўнг, «яхши» дедилар-да хос соқчи эга бўлиши лозим бўлган сифатларни санай кетдилар.

    Хос соқчи ким ва қандай бўлиши керак эди?

    Хос соқчи биринчидан, албатта Давлат хавфсизлик қўмитасининг ходими бўлиши, иккинчидан, хавфсизлиги қўриқланадиган кишининг 100 фоизли ишонадиган кишисига айланиши, учинчидан, кеча-ю кундуз, яъни 24 соат қўриқланадиган кишининг ёнида бўлиши, тўртинчидан, у кишининг топшириқлари сўзсиз бажарилишини таъминлаши, хавфсизлик масалалари бўйича фақатгина Хавфсизлик органининг раиси, унинг битта муовини ва ўзининг бевосита бошлиғи билан ишлаши, иш юзасидан уларга айтиш мумкин бўлган маълумотларни бериши, хавфсизлиги таъминланиши керак бўлган киши ва унинг оила аъзоларига садоқат билан хизмат қилиши керак эди.

    Бундан ташқари, қўриқлаш деган сўзнинг маъноси хос соқчи томонидан қўриқланадиган киши ва унинг оила аъзолари учун: хафсизлик, саломатлик, тинчлик, осойишталик, ишлаш учун, бир жойдан иккинчи жойга ҳаракатини амалга ошириш учун зарур шароитларни таъминлаш, қисқаси 24 соат ичида хавфсизлигини таъминлашдан иборатдир.

    Шунингдек, ўқотар қуролларидан фойдалана билиш ва яхши отиш, жисмоний қувват, қаттиққўллик, қўл жанги усулларини билиш ва энг асосийси қўриқланаётган кишига нисбатан ҳужум бўлган вақтда хос соқчи зарбага ўз гавдасини қўя билиши, зарур бўлса жонини беришгача бўлган мажбуриятларни ўз бўйнига олган бўлиши керак. Агар ҳаммасини лўнда қилиб айтсам — хос соқчи қўриқланадиган киши ва унинг оила аъзоларига фидойи бўлиши керак.

    Шароф Рашидович тан соқчи биринчи навбатда камтар, тезкор, кузатувчан, ва энг асосийси, кам гапириб, кўп эшитадиган бўлиши, кўп ўқийдиган ҳамда қилган хизматидан ҳамма мамнун бўладиган даражада сифатларга эга бўлиши кераклигини айтдилар.

    Ўшанда Шароф Рашидовичга «мен сизга хизмат қилишга тайёрман. Агар лозим бўлса, сиз учун ҳаётимни фидо қилишга ҳам розиман. Мен биламан, тансоқчилик бу осон иш эмас, шу боис мен сизга ўғлингиз қаторида хизмат қиламан», — дея ваъда бердим.

    Шундай қилиб, 1983 йилнинг 9 майида биринчи кун Шароф Рашидовичнинг хос соқчиси сифатида ишга чиқдим. Бу мен учун катта шараф ва бахт, шу билан бирга камдан-кам одам тушунадиган ўта оғир масъулият эди».

    02.11.2017, 08:35   Изоҳ (0)   62088
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда янги «парвоз қилаётган» соябонлар хиёбони очилди (фото)

    02.11.2017, 08:19

    Самарқандда ҳар ойнинг охирги шанбаси «Маҳалла куни» деб белгиланди

    02.11.2017, 07:15

    «Ўзсаноатқурилишбанк» пайпоқ фабрикаси ҳақида «Правда Востока» бир ҳафта аввал эълон қилган мақолага раддия берди

    01.11.2017, 22:22

    Нью-Йоркда теракт уюштирган Сайфулло Соипов, Беатрикс Киддо образидаги Лола Каримова-Тиллаева, ўз Регламентини мунтазам бузишда айбланган ЎФФ ва куннинг бошқа муҳи...

    01.11.2017, 21:24

    Бу лойиҳа билан Президент танишган эди: Қизилтепадаги тўқимачилик фабрикаси ишга тушишига Миллий банк ва электр тармоқлари корхонаси халал бермоқда

    01.11.2017, 18:47

    Навоийда экспорт учун пайпоқ ишлаб чиқарувчи корхона фаолиятига «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг сусткашлиги тўсиқ бўлаётгани маълум қилинди

    01.11.2017, 17:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда Миллий гвардия ходимлари чўкаётган фуқарони қутқариб қолди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 13:55

    Маош минг еврогача: ўзбекистонлик аёллар Словакияга ишга таклиф қилинмоқда 

    Ўзбекистон | 5 июл, 12:45

    Тошкент вилоятида 7 ёшли бола онаси ва ўгай отаси томонидан калтакланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 12:22

    Андижонда хотинини кўчада ўлдириб, қочиб кетган эркак ушланди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 11:30

    Зеленский Трамп Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа масаласида ёрдам бермоқчи эканлигини айтди

    Дунё | 5 июл, 10:33

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Флуминенсе” “Ал-Ҳилол”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

    Спорт | 5 июл, 10:12

    Москва вилоятидаги Озарбайжон диаспораси раҳбари Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди

    Дунё | 5 июл, 09:52

    Самарқандга узатилган андижонлик қиз келинлик хонадонидан ўлик ҳолда олиб келинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 09:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.