1 ноябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Нью-Йоркда теракт содир этилди. 8 киши ҳалок бўлди, 11 киши жароҳатланди. Терактни ўзбекистонлик Сайфулло Соипов содир этганлиги гумон қилинмоқда. Ҳодиса билан боғлиқ барча янгиликлар — бу ерда.
2. Шавкат Мирзиёев: «Ўзбекистон АҚШдаги терактни тергов қилишда кўмаклашишга тайёр». АҚШ элчихонаси Нью-Йорк терактини тафтиш қилишдаги ёрдам таклифи учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.
3. Нью-Йоркда теракт содир этган Сайфулло Соиповнинг танишлари унинг феъл-атвори ҳақида сўзлаб берди. Нью-Йорк губернатори эса Соипов АҚШга келганидан сўнг радикаллашганини айтди. Трамп эса Соипов баҳона «Грин кард» лотереясига тош отмоқда.
4. Алишер Никимбаев: ЎФФ регламентни бузяпти? ЎФФ олдин ҳам бундай ишни кўп марта қилган. Олий Лига клублари сонини 12 тагача камайтириш ташаббуси тинимсиз танқид қилинмоқда.
5. Лола Каримова-Тиллаева Хэллоуин байрамида «Биллни ўлдириш» фильми қаҳрамони образида намоён бўлди. Каримова-Тиллаева хоним фильмдаги Беатрикс Киддо услубида кийинган.
Изоҳ (0)