Америкалик шифокорлар саратон касаллигининг ривожланиши учун хавфли бўлган касалликларни аниқлади, деб ёзади 7MedNews.
Мазкур тадқиқот мамлакатдаги етакчи клиник марказлардан бирининг ташаббуси билан ўтказилди.
Тиббиёт ходимларининг таъкидлашича, айрим касблар, хусусан жисмоний меҳнат билан боғлиқ фаолият турлари саратон касаллигининг ривожланишига олиб келади.
Тажрибада 45 ёшдан катта бўлган беш мингдан ортиқ киши иштирок этди. Улар турли касб вакиллари эди.
Шифокорлар барча зарур кўрсаткичларни ўлчаб, уларнинг саломатлигини текширди. Шунингдек, иштирокчиларнинг одатлари ва таомномасининг ўзига хос жиҳатлари ҳам ўрганилди.
Натижада олимлар жуда кўп жисмоний меҳнат талаб этиладиган ёки умуман жисмоний меҳнат қилинмайдиган фаолият турларини энг хавфли касблар сифатида эътироф этди.
Шу тарзда юк ташувчилар, фермерлар, ҳайдовчи ва сотувчилар энг хавфли касб соҳиблари эканлиги маълум бўлди. Ҳайдовчи ва сотувчилар кун бўйи бир хил ҳолатда ишлайди, бу эса уларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатади.
Изоҳ (0)