Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Саудия Арабистони Virgin гуруҳи коинот компанияларига 1 миллиард доллар инвестиция киритади, келгусида бунга яна 480 миллион доллар қўшилиши мумкин. Бу ҳақда 3DNews хабар бермоқда.

Фото: 3DNews

Фото: 3DNews

Инвестициялар учта компания — учувчи томонидан бошқариладиган ва коинот сайёҳларининг орбитага парвозини таъминлайдиган VSS Unity (SpaceShipTwo сифатида ҳам маълум) ракета космопланини ишлаб чиқарадиган Virgin Galactic, шунингдек, The Spaceship Companй ва Virgin Orbit учун ажратилади. Улардан биринчиси Virgin Galactic учун коинот қурилмаси ишлаб чиқаради, иккинчиси кичик сунъий йўлдошлар учирилиши учун хизмат қилади.

Гуруҳ раҳбари, ўзи ҳам кемаларида коинотга парвозни режалаштираётган Ричард Брэнсонга кўра, саудияликларнинг маблағи Virgin кишиларнинг коинотга парвозлари келгуси авлодини ишлаб чиқиш, сунъий йўлдошлар учирилишини камхарж қилиш, шунингдек, тезкор коинот саёҳатлари дастурини жадаллаштиришга имкон беради.

Йирик маблағ ажратмаларига қарамай, Virgin АҚШ ҳудудида фаолият юритишда давом этади. Шу билан бирга, шериклик доирасида Саудия Арабистонида қандайдир коинот маркази ҳам пайдо бўлиши мумкин. Virgin ҳатто унинг хомаки тасвирини ҳам эълон қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди