АҚШ, Россия ва Хитой коинот чиқиндилари бўйича «рекордчи» давлатлар саналади. Бу ҳақда Business Insider маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Нашр манбаларига кўра, Ер орбитасида 14 мингдан ортиқ ракета бўлаклари ва бошқа йирик коинот чиқиндиси учиб юрибди. Бундан 3999 бўлак АҚШ, 3961 таси Россия ва 3475 таси Хитойга тегишли.
Экспертлар яқин коинотнинг ифлосланиши «Кесслер синдроми» — орбитада чиқинди кўплиги туфайли сунъий йўлдошлар ва бошқа коинот қурилмаларини жойлаштириш имкони бўлмаслигига олиб келади, деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)