Америкалик икки аёл яхтада икки ит ҳамроҳлигида очиқ денгизда 5 ой қолиб кетди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Уларни Япония қирғоқларидан 1,4 минг километр узоқда АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Ашланд десант кемаси экипажи қутқарди
Гавайида яшовчи Женнифер Аппель ва Таша Фуаба Таитига саёҳатни май ойида бошлаганди, бироқ пўртана пайти яхта двигатели ишдан чиқди. Аёллар манзилга елканлар ёрдамида етмоқчи бўлди, бироқ оқим уларни очиқ денгизга олиб кетди.
Аёлларга кўра, улар яхта бортида сувни чучуклантириш қурилмаси ва йиллик егулик захираси борлиги учун омон қолди.
Изоҳ (0)