АҚШнинг Атланта шаҳрида яшовчи аҳоли вакилларининг автомобиллари ён ойнасини кундуз куни кимдир синдириб кета бошлади, деб ёзади TJournal.
Номаълум безори ўнлаб автомобилларнинг ойнасини синдириб кетган.
Ойналар кундуз куни синдирилган, бироқ безорини ҳеч ким кўрмаган. Шундан сўнг, автомобиль эгалари полицияга шикоят қилди. Полициячилар мазкур безориликни ким уюштираётганини узоқ вақт аниқлай олмади.
Бир ҳафтадан сўнг маҳаллий аҳоли вакилларидан бири «жиноятчи»ни топди: У қизилиштон бўлиб чиқди.
Эркакнинг сўзларига кўра, у қушни машина ойнасини синдираётган пайтда тутиб олган. Қушга ойнадаги ўз акси ёқмаган ва у ойнани чўқилай бошлаган.
Атлантада қизилиштон қўриқланадиган жониворлар туркумига киради, шунинг учун уни ўлдириш тақиқланган. Ҳозирча маҳаллий аҳоли вакиллари автомобиллари ойнасини мустаҳкам полиэтилен пакет билан ўраб қўймоқда.
Изоҳ (0)