Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Россиялик марҳум хонанда Жанна Фрискенинг ота-онаси «Россия ёрдам фонди» томонидан хонанданинг даволаниши ва дафн маросими учун ажратилган пулларни қайтариш ўрнига хайрия ташкилотини судга берди, деб ёзади 7MedNews.

Фото: 7MedNews

Фото: 7MedNews

«Русфонд» матбуот марказида айблов иши ҳали судда кўриб чиқилмагани маълум қилинди. Шунинг учун ҳам унинг мазмуни ошкор қилинмаган. Владимир ва Ольга Фрискеларнинг айблови судда кўриб чиқилмаслиги ҳам мумкин.

Хайрия ташкилоти маълумотларига кўра, айни вақтда фонд томонидан ажратилган ва хонанданинг ўлимидан сўнг унинг оиласида қолган 21,6 миллион рубль маблағ қайтарилмаган.

Марҳум хонанда Жанна Фрискенинг турмуш ўртоғи Дмитрий Шепелев айблов ҳақида ҳеч нарса билмаслигини маълум қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар