БМТ экспертлари Сурия президенти Башар Асад тузумини жорий йил 4 апрелида Хон-Шейхун шаҳрида амалга оширилган кимёвий ҳужум учун жавобгар деб топди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Хон-Шейхунга зарин ёрдамида амалга оширилган ҳужум оқибатида 87 киши, жумладан, 31 нафар бола ҳалок бўлгани қайд этилмоқда. Жабрланганлар сони 500 кишидан ошиб кетди.
Олдинроқ МРБ раҳбари Марк Помпео ҳам АҚШ разведка тизимларида Сурия ҳукумат кучлари Хон-Шейхунда кимёвий қурол қўллаганининг етарлича далиллари борлигини билдирганди.
Изоҳ (0)