Россияда 26-октябр, пайшанба куни мамлакат стратегик ядро кучларини бошқариш бўйича машғулот ўтказилди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Машғулот давомида Стратегик ракета қўшинлари, Шимолий ва Тинч океани флотлари атом ракета сувости кемалари экипажлари, Ҳаво-коинот кучлари ракета ташувчилари ва бомбардимончиларининг амалий ҳаракатлари машқ қилинди», — дейилади вазирлик хабарида.
Машғулотга узоқ масофа авиациясининг Ту-160, Ту-95МС ва Ту-22М3 самолётлари ҳам жалб этилди. Улар Камчатка, Коми ва Қозоғистонда жойлашган қуруқликдаги нишонларни мўлжалга олди.
Шунингдек, 4 та баллистик ракета учирилди. «Плесецк» космодромидан парвоз қилган «Тополь» қитъалараро баллистик ракетаси Камчаткадаги «Кура» полигонига бориб етди. Яна 3 баллистик ракета сувости кемаларидан учирилди.
Изоҳ (0)