• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Пахтакор»нинг кетма-кет 3-ўйинида ҳакамлар можароси. «Бунёдкор» офсайддан урилган гол эвазига мағлуб этилди (видео)

    «Пахтакор» ва «Бунёдкор» клублари ўртасидаги Олий Лига 26-турида Камолиддин Тожиевнинг ўйиндан ташқари ҳолатдан урган ягона голи Шота Арвеладзе жамоасига ғалаба келтирганди. «Championat.asia» нашри Спорт-ТВ трансляциясидан скриншот келтириб, беллашув тақдирини ҳал қилган ягона гол офсайддан киритилганини кўрсатиб берди.

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Тошкент дербиси Арвеладзе бошқарувидаги «Пахтакор»нинг «Бунёдкор» устидан ғалабаси билан тугади

    ПФЛ 2-давранинг энг марказий ўйинларидан бирини бошқаришни тажрибали рефери Равшан Эрматовга эмас, балки Азиз Асимовга ишониб топширди. Эрматов эса деярли ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган «Нефтчи» — «Қизилқум» ўйинида ишлади.

    Тошкент дербисида Асимовга қанотларда Александр Сидоров ва Дониёр Сайлавов ёрдам берди. Беллашув назоратчиси шу куни бош ҳакам Асимовни 7,8 баллга лойиқ кўрди. Қанот ҳакамларидан Сидоров 8 балл олди. Учрашувда кўплаб хатоларга йўл қўйган ва айниқса, ўйин тақдирини ҳал қилган ягона голда оффсайдни кўрмаган Дониёр Сайлавов 4 балл, яъни, мактаб мавқесида «2» баҳо олди.

    «Бунёдкор»нинг Бекободда ўтган «Металлург»га қарши ўйинида ҳам (1:1) қанот ҳакамларининг хатолари Тошкент клубига қимматга тушгани борасида норасмий маълумотлар бор. ПФЛ бу борада аниқ маълумот бермаган.

    Қайд этиш керак, «Пахтакор» иштирокидаги қаторасига тўртинчи ўйинда можаро келиб чиқмоқда. Шуларнинг кетма-кет 3 тасида вазият бевосита футбол ҳакамлари билан боғлиқ экани қизиқ ҳолат. Наманганда кечган «Навбаҳор»га қарши ўйиндан кейин мезбонлар жарима билан жазоланган бўлса, Тошкентдаги «Қўқон—1912»га қарши учрашувдан кейин ПФЛ 4 ҳакам ва назоратчини мавсум якунига қадар футболдан четлаштириб юборганди. Бунда учрашувнинг боришига умуман аралашмаган 4-ҳакам нега четлаштирилгани ПФЛ томонидан тушунтирилмади. Назоратчи эса ўйинни савиясиз бошқарган ҳакамларга юқори баҳо қўйгани учун жазоланди.

    Дўпписини ол деса... Қанот ҳаками хато қилди, ЎФФ эса 4 ҳакам ва назоратчини футболдан четлатди

    Сўнгги турни «Пахтакор» Бухорода ўтказиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиннинг боришини Шерзод Қосимов «Бухоро» дарвозасига белгилаган пенальти ўзгартириб юборди. Бунда пенальти аслида йўқлиги борасида баҳс авж олди, бироқ Шерзод Қосимов иши кўриб чиқилмади. Воқеадан жунбушга келгани учун «Бухоро» клуби якунда 55 миллион сўм жаримага тортилди.

    «Пахтакор» келган ўйинда «Навбаҳор» жарима тўлаганди. Энди шундай ўйиндан кейин «Бухоро» 55 миллионга тушди

    Ва энди Тошкент дербисида «Пахтакор» яққол оффсайддан киритилган гол сабаб 3 очкони қўлга киритди.

    Қуйида қанот ҳаками Дониёр Сайлавов йўл қўйган 2 та жиддий хато кўрсатиб ўтилади. Бири 66-дақиқада рўй берган. Тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтмаган бўлса-да, лайнсмен уни гол деб эълон қилган ва марказга югурган. Хушёр тортган бош ҳакам Азиз Асимов эса қанот ҳаками билан вазиятни муҳокама қилган ва барча масъулиятни ўз бўйнига олиб, кўринишидан адолатли қарор чиқарган ва голни ҳисобга олмаган.

    85-дақиқада эса қанот ҳаками Камолиддин Тожиев томонидан киритилган голни барибир инобатга олди ва майдон марказига югурди. Асимов эса иккинчи бор унга қарши чиқа олмади. Такрорий лавҳа кўрсатиб бердики, Камолиддин Тожиевдан ташқари «Пахтакор»нинг яна бир футболчиси ҳам ўйиндан ташқари ҳолатда бўлган.

    «Пахтакор» ва «Бунёдкор» клублари Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун кураш олиб бораётганди. Мазкур мағлубиятдан кейин Миржалол Қосимов бошқарувидаги «Бунёдкор»нинг чемпион бўла олмаслиги расман ойдинлашди. «Насаф» ва «Пахтакор» эса олтин медаллар учун курашни давом эттиради.

    «Бунёдкор» Ўзбекистон Кубоги финалига йўл олиб улгурган. Агар ҳал қилувчи финал ўйинида «қалдирғочлар» «Локомотив»ни таслим қилса, келаси мавсумни Чемпионлар Лигасида ўтказиши мумкин бўлади.

    26.10.2017, 22:09   Изоҳ (0)   52314
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Барселона»га референдум сабаб Испания чемпионати ўйинини қолдиришга рухсат берилмади. У «Лас-Пальмас»га қарши мухлисларсиз ўйнайди

    01.10.2017, 19:33

    «Барселона»нинг «Лас-Пальмас»га қарши ўйини Каталониядаги тўқнашувлар сабаб қолдирилди

    01.10.2017, 18:34

    Франциядаги футбол учрашуви вақтида 100 нафар мухлис трибунадан қулади. 29 киши жароҳатланди (видео)

    01.10.2017, 14:02

    Каталония мустақилликка эришса, ФИФА Испанияни ЖЧ—2018 дан четлатиши мумкин

    01.10.2017, 13:17

    Жаҳоннинг энг қиммат футболчиси қандай ҳаёт кечирмоқда? Бразилиялик Неймар Парижга кўчиб ўтганига бир ярим ой бўлди

    27.09.2017, 19:35

    Фото: Истанбул дербисида бурчак зарбаларини амалга ошириш — жуда хавфли

    26.09.2017, 17:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Ўзбекистон | 17 август, 17:10

    Навбатдаги “дерби” ва кўп йиллик танаффусдан кейинги ғалаба: “Навбаҳор” ва “Нефтчи” ўйинидан фотогалерея

    Футбол | 17 август, 17:05

    Учта “республикачи штат” пойтахт Вашингтонга қўшин юборади

    Дунё | 17 август, 16:55

    Ҳиндистон Франциядан яна 114 та Rafale самолётини сотиб олади

    Дунё | 17 август, 16:25

    Камералардан йироқда: оддий ҳаёт кечириш учун кинони тарк этган 5 актёр

    Кино | 17 август, 15:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.