«Бешиктош» сардори Ўғузхон Ўзякуп 23 сентябрь куни «Фенербахче»га қарши меҳмонда ўтган дерби учрашувида бурчак зарбасини амалга оширмоқда. 2:1 ҳисобида майдон эгалари ғалабаси билан тугаган ўйинда полициячилар «Бешиктош» футболчисини «Фенер» ишқибозларидан мана шундай ҳимоя қилиб турди, деб ёзади «Sports.ru».
Лекин бу янгилик эмас. Мана, 2008 йилнинг 28 март куни «Фенербахче» афсонаси Алекс «Бешиктош» стадионида ўнлаб полициячилар ҳимоясида бурчак зарбасини амалга оширган эди. Ўшанда унинг жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Бу эса 13 йил аввалги ўхшаш манзара. Яна ўша «Бешиктош» стадиони, бироқ бурчак зарбасини амалга ошираётган футболчи — «Галатасарай» ярим ҳимоячиси Сабри Сариўғли. Ўйин 0:0 ҳисобидаги дуранг билан тугаган.
Изоҳ (0)