Ироқ Курдистони бюджетининг даромадлари мустақиллик тўғрисидаги референдумдан сўнг 2,5 баробардан кўпроққа қисқарди. Бу ҳақда автономия парламенти молия ва иқтисод масалалари қўмитаси раиси Иззат Собир маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Референдум билан боғлиқ зиддиятларга қадар Курдистоннинг даромадлари ҳар ой 800 миллион долларни ташкил этаётганди. Бироқ ҳозирги воқеалар сабаб нефть экспорти пасайиши даромадлар 300 миллион доллар ва ундан ҳам камроққа тушиб кетишига олиб келди», — деди Иззат Собир.
Депутат ҳозирда автономия оғир иқтисодий ҳолатда эканлигини билдирди.
Ироқ нефть вазирлиги олдинроқ хорижий компанияларни автономия расмийлари билан нефть масаласида ҳамкорликдан тийилишга чақириб, бунга риоя этмаслик мамлакатнинг ички ишларига аралашиш сифатида баҳоланиши ҳақида огоҳлантирганди.
Изоҳ (0)