АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Яманнинг Сокотра ороли яқинида қароқчилар ҳужумига учраган Эрон кемасига ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
ҲДКга кўра, қароқчиларнинг Эрон балиқчилик кемасига ҳужуми Сокотра ороли жанубида 24 октябрь, сешанба куни рўй берди.
Эрон қирғоқ ҳимояси хизмати ҳодиса ҳақида АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари марказий қўмондонлигига хабар берди ва ёрдам сўради.
Воқеа жойига АҚШнинг Howаrd ва Япониянинг Аmagiri эсминецлари етиб келди. Қўшма Штатлар кемаси жамоаси эронликларга егулик тақдим этди, шунингдек, 3 нафар ярадор денгизчига тиббий ёрдам кўрсатди.
Изоҳ (0)