АҚШ президенти Дональд Трамп наркотиклар, жумладан, опиатлар тарқалиши билан боғлиқ вазият туфайли мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилишини билдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Келгуси ҳафтада наркотиклар туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилиш ниятидаман. Хусусан, опиум билан боғлиқ вазият ўта ташвишли», — деди АҚШ президенти Fox Business телеканалига берган интервьюсида.
Унинг айтишича, Мексика билан чегарада, жумладан, АҚШда наркотиклар тарқалиши муаммосини ҳал этиш учун ҳам девор тиклаш лозим.
АҚШда сунъий опиатлардан фойдаланиш охирги 25 йил мобайнида уч баробар кўпайди ва ҳозирда йилига 200 миллиондан ортиқ рецептни ташкил этмоқда. Барча опиатлар, жумладан, героин туфайли ўлим ҳолатлари 100 минг аҳолига 10 кишидан ошди. Тиббий препаратларнинг меъёрдан зиёд қабулидан героин қабул қилгандан кўра кўпроқ одам ўлмоқда.
Изоҳ (0)