Россия ИИВ Ставрополь ўлкаси бошқармаси Ессентуки шаҳрида полицияга қуролли ҳужум уюштирилгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Ессентуки шаҳрида патруль-пост хизмати наряди томонидан патруллаш йўналишида ҳужжатларни текшириш учун икки фуқаро тўхтатилди. Улар полициячиларга қарата ўқ узди», — дейилади бошқарма хабарида.
Юз берган ҳодиса оқибатида икки полициячи яраланди ва касалхонага ётқизилди.
Ҳужум қилганлардан бири йўқ қилингани, иккинчиси яширинишга улгургани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)