Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

25 октябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.

1. Шавкат Мирзиёевни Анқарадаги Президент саройида расмий кутиб олиш маросимидан репортаж. Туркияга ҳам «Бурҳон»да учган Президент Мирзиёев Отатурк қабрини зиёрат қилди, Эрдўғон билан музокаралар ўтказди, туркиялик аскарларни турк тилида олқишлади.

2. Фото: Наманганда сотувчилари пахтага чиқмаган дўкон муҳрланди. Дарҳақиқат, Наманганда фақат ўқитувчи ва шифокорларнинг пахта теримига чиқмаслиги ҳақида гап бўлганди, тадбиркор ва сотувчиларнинг эмас.

3. Дмитрий Медведев Ўзбекистонга расмий ташриф уюштиради. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан музокаралар 2 ноябрга мўлжалланган.

4. Тошкент юридик коллежидаги пичоқбозлик сабаблари маълум бўлди. Жабрланувчи Раҳматилла Ёрқориевнинг сўзларига кўра, Саидкамрон Саидвоҳидов унинг бошига баклажка отиб қолганлиги сабаб келишмовчилик юзага келган.

5. Тошкентда куёв ўзидан 14 ёш катта қайнотасини дўппослади. Энди у беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар