Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўртасидаги мулоқот кенгайтирилган таркибда давом эттирилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Хабар беришларича, музокараларда расмий делегациялар аъзолари, вазирлик ва йирик компаниялар раҳбарлари иштирок этган.
Музокарада Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекисто Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия давлат ташрифи 25 октябрь куни бошланди. Ташриф 26 октябрда ҳам давом эттирилади.
Изоҳ (0)