Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25 октябрь куни давлат ташрифи билан Анқарага келди. Шу куни Туркия пойтахтидаги Президент саройида Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг Президент Мирзиёевнинг Туркия давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Сўнг музокаралар кенгайтирилган таркибда давом эттирилди.
Расмий кутиб олиш маросими ва музокаралар олдидан Шавкат Мирзиёев Анқарадаги Туркия Республикаси асосчиси — Мустафо Камол Отатурк қабрини зиёрат қилган эди.
Изоҳ (0)