Москвадаги Four Seasons меҳмонхонасида отишма уюштирган ва безориликда айбланган миллиардер Умар Жаброилов терговдан унинг ишини алоҳида тартибда кўриб чиқишни сўради. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таяниб, «ТАСС» маълум қилди.
«Жаброилов айбини тан олди ва қилмишидан афсус билдирмоқда. Юз берган ҳолатни Чеченистондаги жанговар ҳаракатларда орттирилган бир неча контузия билан изоҳлади. У терговдан ишини алоҳида тартибда кўриб чиқилишини сўради. Вазиятдан тўғри хулоса чиқарди ва Москвада ўқотар қурол олиб юрмаслик ҳақидаги тўхтамга келди», — таъкидлади манба.
Бизнесменга олдинроқ тайинланган психиатрия экспертизаси натижаларига тўхталар экан, манба Жаброилов ақл-ҳуши жойида деб топилганини маълум қилди. Шунингдек, меҳмонхонадаги хонасида ҳеч қандай наркотик модда топилмаганини билдирди.
Изоҳ (0)