Қирол Пумипон Адульядет (Рама IX) кремация қилинишига бир кун қолганда Бангкокнинг тарихий марказига ўн минглаб фуқаролар тўпланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Монарх кремация қилинадиган кун яқинлашган сайин автомобиль йўллари ва вокзаллар ҳамда аэропортлар трибанд ҳолда ишламоқда.
Бангкокка турли давлатлардан марҳум қирол билан видолашиш истагида бўлган кишилар келмоқда.
Қирол Рама IX билан видолашиш 25 октябрь куни кечқурун бошланади ва 29 октябрда якунланади.
Марҳум кремация қилинадиган кунда эса дастлабки маълумотларга кўра, Бангкокнинг асосий майдони атрофига 200 минг нафар аҳоли йиғилади.
Таиландни 70 йил бошқарган Рама IX 2016 йилнинг 13 октябрида узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этган эди.
Изоҳ (0)