Колумбия расмийлари йил бошидан бери 337 тонна кокаинни мусодара қилди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Луис Карлос Вильегас маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«2016 йилда 363 тонна кокаин олиб қўйилганди. Бу йил ҳозиргача хавфсизлик кучлари 337 тонна кокаинни мусодара этишга улгурди», — деди Вильегас.
Колумбия Перу ва Боливия қатори дунё «қора» бозорига кокаиннинг асосий етказиб берувчиларидан ҳисобланади. Мамлакатда ноқонуний кока экинлари майдони тахминан 100 минг гектар баҳоланади.
Изоҳ (0)