АҚШ Россия БМТ ва Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилотининг Суриядаги кимёвий ҳужумларни ўрганиш бўйича миссияси мандатини узайтириш ҳақидаги резолюциясига вето қўйганидан ўта афсусда. Бу ҳақда Давлат департаменти расмий вакили Хизер Науэрт маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Россия сиёсий тушунчаларни шафқатсизлик билан ўлдирилган суриялик одамлар ҳаётидан устун қўйганидан афсусдамиз. Жуда ҳам ҳафсаламиз пир бўлди», — деди Науэрт.
Россиянинг БМТдаги вакили Василий Небензя резолюцияга вето қўйилиши сабабини миссиянинг 4 апрелда Хон-Шейхунда рўй берган ҳодиса юзасидан 26 октябрда тақдим этиладиган ҳисоботи билан танишиш зарурати билан изоҳлади.
Изоҳ (0)