«Победа» авиакомпаниясининг Красноярскдаги «Емелянова» аэропортидан Новосибирскка парвозни амалга оширган самолёти бортида йўловчилардан бири вафот этди. Бу ҳақда FlashSiberia агентлиги Ғарбий-Сибир транспорт прокуратурасида таяниб маълум қилди, деб хабар берди «РБК».
«Нохуш ҳодиса Красноярск — Новосибирск рейсини амалга оширган самолётда содир бўлди. Учиш вақтида йўловчилардан бирининг аҳволи оғирлашиб қолди. Бортга тиббиёт ходимлари чақирилди, бироқ улар эркакнинг ҳаётини сақлаб қола олмади», — дея хабар беради прокуратура.
Самолётнинг парвози бир соатга ушланиб қолган, ҳозирда ҳуқуқ-тартибот ходимлари йўловчининг ўлимига нима сабаб бўлганини аниқламоқда.
Изоҳ (0)