Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида 20 октябрь куни 50 ёшли эркак кишининг тан жароҳатларисиз мурдаси топилган. Бу ҳақда «Telegraf.uz» хабар бермоқда.

Аниқланишича, марҳум Андижон вилояти Булоқбоши туманида яшовчи Шарофиддин Тўхтасинович Қодиров бўлиб чиққан.

Хабар қилинишича, унга «Икки тарафлама ўпкалар шишиши. Ўткир нафас қон томир етишмовчилиги. Икки тарафлама қуруқ плеврит. Юрак сурункали ишемик касаллиги. Гепатит» тиббий хулосаси берилган.

Воқеанинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар