Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда Латвияга сайёҳатга юбораман, деб фуқаронинг 2750 АҚШ доллари ва 300 000 сўм пулини алдаб олиб, ўз эҳтиёжига ишлатиб юборган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
Мирзо Улуғбек туманида 23 октябрь куни соат 20:54 да жорий йилнинг 15 май куни 1985 йилда туғилган, муқаддам судланган И.А Лашкарбеги кўчасида жойлашган Латвия давлати элчихонаси олдида 1982 йилда туғилган Бухоро вилоятида яшовчи Р.Хга мазкур давлатга саёҳатга бориш учун виза олиб беришни ваъда қилиб, 2750 АҚШ доллари ва 300 000 сўм пулини олиб, ўз эҳтиёжига сарфлаб юборганлиги аниқланиб ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро И.Ага нисбатан Мирзо Улуғбек туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)