Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда Matiz автомашинасига ўғриликка тушган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
Шайхонтоҳур туманида 21 октябрь куни соат 02:50 да 1982 йилда туғилган, муқаддам судланган Сергели тумани, Шоҳруҳия берк кўчасида яшовчи И.Ш, Беруний кўчаси 64-уй олдида қаровсиз қолдирилган, 1976 йилда туғилган С.Бга тегишли бўлган Matiz автоуловини олд кичик ойнасини қўли билан уриб синдириб салонидан моддий қийматга эга бўлган нарсаларни олмоқчи бўлган вақтида ички ишлар органи ходимлари томонидан ушланиб, жиноятни ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.Бга нисбатан Шайхонтоҳур туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)