Тошкентда МДҲ гидрометеорология бўйича Давлатлараро кенгашининг 29-сессияси иш бошлади. Унда МДҲ давлатларининг миллий гидрометеорология хизматлари (MГMХ) делегацияси, шунингдек, кузатувчи сифатида Халқаро метеорологик ташкилот вакиллари ташкилотнинг бош котиби бошчилигида иштирок этмоқда. Бу ҳақда мамалакат ФВВ матбуот хизматига таяниб, «Kommersant.uz» хабар берди.
МДҲ давлатларининг MГMХларини ўзаро ҳамкорлиги, шунингдек, давлат органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги жамиятга об-ҳаво, сув ва иқлим бўйича кенг қамровли маълумотларга асосланган ҳолда янада яхшироқ қарор қабул қилишларида ёрдам беради.
Гидрометеорология кенгаши гидрометеорологик маълумотларни ўз вақтида олиш ва улардан фойдаланиш учун тузилган.
Кенгаш олдида турган асосий вазифалардан бири — МДҲга аъзо давлатларнинг гидрометеорологик фаолиятини ривожлантириш стратегиясини амалга оширишдан иборат бўлиб, бу фуқаролар ва Ҳамдўстлик иқтисодиётини гидрометерологик характердаги табиий хавфларда, об-ҳаво ва иқлим шароитидаги глобал ўзгаришлардан ҳамда бошқа салбий гидрометеорологик ва гелиогеофизик жараёнлардан ҳимоя қилиш бўйича биргаликдаги чора-тадбирларни қабул қилишни назарда тутади.
Изоҳ (0)