Швейцариянинг Санкт-Галлен кантонида 17 ёшли ўсмир почта бўлими яқинида ўткинчиларга болта билан ташланди ва бир неча кишини яралади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Полицияга кўра, ҳужумдан кейин ўсмир автомобилни олиб қочиб, жиноят жойидан яширинди. Шундан сўнг ёқилғи қуйиш шохобчаси атрофида ҳам бир неча кишига жароҳат етказди ва кейинроқ полиция томонидан қўлга олинди.
Ўсмирни ҳужумга ундаган сабаблар ҳозирча номаълум, бироқ полиция ҳодиса террорчилик билан боғлиқ эмаслигини билдирмоқда.
Изоҳ (0)