АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг назорат ва ҳукумат ислоҳоти қўмитаси АҚШда уран қазиб олиш билан шуғулланувчи компаниянинг Россия билан боғлиқ тузилмаларга сотилиши бўйича олди-сотди битими юзасидан текширув бошлади, деб ёзади «ТАСС».
Қўмита аъзоси бўлмиш Рон Десантис сўзларига кўра, «ФҚБга коррупцион схемани аниқлашда ёрдам берган аллақандай махфий информатор» билан гаплашиб олган. Текширув ушбу шахс берган кўрсатмаларга дахлдор бўлади, деди у. Конгрессмен шу муносабат билан жиноят иши қўзғатилиши мумкинлигини истисно қилмади.
Fox News телеканали аниқлик киритишича, олди-сотди битими бир неча йил аввал Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси назорати остига ўтган Uranium One компаниясига алоқадор бўлган. Тилга олинган транзакция ўша вақтда президент лавозимида ишлаган Барак Обама ва давлат котиби бўлган Ҳиллари Клинтон томонидан маъқулланган.
Изоҳ (0)