Словения президенти Борут Пахор давлат раҳбари сайловининг биринчи босқичида ғалаба қозонди, деб ёзади «Газета.ru».
Сўров натижаларига кўра, Пахор овозларнинг 56 фоизини қўлга киритган. Унинг рақиби — Камник шаҳар мэри Марьян Шарец 22,5 фоиз овоз тўплади.
Номзодлардан бири овозларнинг 50 фоиздан ортиғини тўплагани сабабли, мамлакатда сайловнинг иккинчи босқичи ўтказилмайди.
Изоҳ (0)