АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари 1991 йилдан буён биринчи марта ўз B-52 ярдовий бомбардимончиларини жанговар шайликка келтирмоқда. Бу ҳақда АҚШ ҲҲК генерали Дэвид Гольфэйн Defence One’га маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, бомбардимончиларни 24 соатлик жанговар шайликка келтириш ҳақида расмий буйруқ келиб тушганича йўқ, аммо бу йўналишда тайёргарлик аллақачон бошланган.
Генерал «ядро қуролини қўллаш ҳақида очиқдан-очиқ айтадиган одамлар яшайдиган дунёда ҳушёр бўлиб, воқеалар ривожининг турли вариантларига тайёр туришнинг янги усулларини ўйлаб топиш муҳимлиги»ни айтди.
Гольфэйн ядро потенциали АҚШ билан тўқнаш келиши мумкин бўлган мамлакатларни аниқ қилиб айтмади, аммо мақолада «Шимолий Кореянинг тезкорлик билан ривожланаётган ядро арсенали», шунингдек, «тобора қудратлироқ бўлиб бораётган Россия қуролли кучлари» тилга олинган.
Изоҳ (0)