Bigelow Aerospace хусусий космик компанияси Ой орбитасига турар-жой модулини учириш борасида тайёргалик ишлари бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда ракета-ташувчи учун жавобгар United Launch Alliance компанияси билан биргаликда тайёрланган пресс-релизда маълум қилинди, деб хабар берди Meduza.
Компаниялар 2022 йилда Ой орбитасига B330 модулини учириш ниятида. Ҳаво билан тўлдириладиган бўлманинг узунлиги 13,7 метрни, диаметри эса 6,7 метрни ташкил этади ва унинг ичида олти киши ишлаши ҳамда яшаши мумкин.
Аввалига модул Vulcan 562 ракетаси ёрдамида ер орбитасига олиб чиқилиб, текшириб кўрилади. Шундан сўнг, модулга захира ёқилғисига эга яна иккита ракета учирилади ва ёқилғилар улардан бирига тўпланиб, бўлмани Ойга олиб бориш йўлида ишлатилади.
Изоҳ (0)