Флорида штатидаги Канаверал бурнидан АҚШ разведка бошқармасининг NROL-52 сунъий йўлдошини ортган Atlas V ракетаси учирилди. Бу ҳақда United Launch Alliance (ULA) Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
Atlas V учирилиши бундай туркумдаги ракета учун 74-парвоз бўлди.
NROL-52 сунъий йўлдошининг асосий мақсади АҚШ учун «эҳтимолий таҳдидлар»ни аниқлашдан иборат.
SpaceFlight порталига кўра, қурилма инфрақизил сенсорлар билан жиҳозланган бўлиб, улар Ердаги маълум бир объектларни кузатиш имконини беради.
Маълумот учун, ULA компанияси АҚШ мудофаа вазирлиги учун ракета технологияларининг асосий етказиб берувчиси ҳисобланади.
Изоҳ (0)