Яқин 100 йил мобайнида бутун дунё бўйлаб энергия тизимлари ишдан чиқиши, сунъий йўлдошлар шикастланиши ва интернет узилишига олиб келадиган кучли қуёш чақнаши рўй беради. Техноген авариялар инсонлар ўртасида қурбонларга ҳам олиб келиши мумкин, дея хабар беради New Scientist.
Олимлар содир бўлган қуёш чақнашлари ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилди. Улар, жумладан, Қуёш ёрқинлигини 30 фоизга оширадиган ва Ер озон қатламини «учириб юбориш»га қодир суперчақнашлар юзага келиши эҳтимолини баҳолади ва шундай хулосага келди.
Шундай чақнаш XXI аср охирида юз бериш эҳтимоли юқори. Бунинг оқибатида орбитал сунъий йўлдошлар ишдан чиқади, самолётлар йўловчилари юқори дозада радиация олади, энерготизимлар ва ядро электр станциялари мароми бузилади.
Изоҳ (0)