Хитой, АҚШ ва Чили олимлари Катта портлашдан сўнг 550-800 миллион йил ўтгач шаклланган олтита янги галактикани аниқлади. Бу ҳақда Хитой илмий-технологик университети манбаларига таяниб, «Синьхуа» агентлиги маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Ёруғлигини водород ионлаштирган илк галактика ва юлдузлар шакллана бошлаган даврни ўрганишда олдинга силжишга эришилди. Коинот жисмлари шаклланиши жараёнини тадқиқ этиш асослари яратилди», — маълум қилди олимлар.
Университет профессори Ван Цзюньсян раҳбарлигидаги тадқиқотчилар халқаро гуруҳи изланишларида Чили ҳудудида жойлашган Серро-Тололо ва Лас-Кампанас обсерваторияларидан фойдаланилди.
Изоҳ (0)