Россиянинг Приморье ўлкасида Ўзбекистон фуқароси иштирокида ЙТҲ рўй берди. Бу ҳақда 1News хабар қилди.
Маҳаллий матбуотда айтилишича, 21 октябрь кечки соатларда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари катта тезликда келаётган Nissan Skyline автомобилини пайқаган. Улар тўхташни талаб қилишига қарамай, ҳайдовчи буйруққа бўйсунмай, тезликни янада ошириб қочиб кетган.
Полиция ходимлари унга етиб олгунига қадар автомобиль икки йўл белгисини ағдарган ва ёритиш чироғи устунига урилган. Салонда уч киши — бир россиялик аёл ва икки чет эл фуқароси бор эди.
Машина ҳайдовчиси воқеа жойини тарк этишга улгурмай ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ушланди. У Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди.
Серж исмли ҳайдовчи ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинганини, шу боис тўхтамай ўтиб кетишга уринганини тан олди.
Изоҳ (0)