Жорий йилнинг 5 октябрь куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчи 1971 йилда туғилган Мақсад Дилшодов (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) алдаш йўли билан Чирчиқ шаҳрида яшовчи 1980 йилда туғилган Мурод Алтиевни ишончини суиистеъмол қилган. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Мақсад Дилшодов Мурод Алтиевдан нархи миллион сўм бўлган Nokia-225 русумли уяли телефонини олиб, қалбаки 200 евро берган.
Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)