Ўзбекистонда «Орск» музлатгичларини йиғиш бўйича завод очилиши мумкин. Бу ҳақда «Орские заводи» савдо-саноат компанияси бош директори Александр Писарев маълум қилди, деб хабар беради «1news.uz».
Писаревга кўра, ҳозирда Ўзбекистон ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик доиралари билан ҳамкорлик имкониятлари ўрганиб чиқилмоқда.
«Маҳаллий ишчи кучини жалб этган ҳолда ‘Орск’ музлатгичларини йиғиш бўйича завод очиш масаласи муҳокама этилмоқда. Биз эҳтиёт қисмлар етказиб беришни режалаштиряпмиз. Бу ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажмини оширишга хизмат қилади», — таъкидлади завод директори.
Изоҳ (0)