Ўзбекистон делегациясининг АҚШга ташрифи доирасида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов Вашингтон шаҳрида Америка — Ўзбекистон савдо палатаси раҳбарияти билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати маълум қилди.
Учрашувда 2017 йилнинг сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган қўшма бизнес-форумда эришилган ўзбек—америка савдо-инвестициявий ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, учрашув чоғида томонлар америка компаниялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкиллаштириш бўйича келишувга эришилди. Мазкур ташриф бизнес-форумда эришилган келишувлар бўйича қўшма савдо-инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишнинг кейинги босқичларини муҳокама қилиш мақсадида ташкил қилинади.
Изоҳ (0)