20 октябрь, жума куни Селиван туманидаги Красная Горбатка қишлоғида, тахминан, соат тўққизда, йўл ҳаракати полицияси Қозоғистон Республикаси давлат рақамига эга Неоплан автобусини тўхтатди. Ҳайдовчи ва барча 55 нафар автобус йўловчилари Ўзбекистон фуқароси эканлиги маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Призив».
Автобус Москва томондан етиб келган. Инспекторлар ноқонуний транспорт воситасини бошқаргани учун ҳайдовчиларга 4 та маъмурий баённомани расмийлаштирди. Жумладан, автобус 1989 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, фаралари ишламаслиги, хавфсизлик камарлари йўқлиги, бир ўқда турли автошиналар турганлиги қайд этилган.
Маълум қилинишича, таксограф ҳайдовчининг узоқ вақт давомида дам олмасдан тезликни оширганлигини қайд этган. Ҳайдовчининг инспекторларга айтишича, у Нижний Новгороддан Ўзбекистонгача бўлган масофани якка ҳолда босиб ўтмоқчи бўлган.
Барча фуқаролар ва автобус Селиван тумани ИИББга олиб кетилган. Ҳужжатларни текшириш пайтида 19 йўловчининг Россия ҳудудида қолиш режими бузилганлиги аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, Владимир вилоятидаги ЙТҲдан сўнг Россияда йўловчи ташиш билан шуғулланувчи автобуслар кучайтирилган тартибдаги текширувдан ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)